“Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида тадбир ўтказилди

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари иштирокида “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида тадбир ўтказилди.

    Жорий йилнинг 14 ноябрь санасида Тошкент тиббиёт академиясида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлари иштирокида “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. Шунингдек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши  маърифат илми билан қарши курашишни кераклигини тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, Тошкент тиббиёт академиясида ҳам бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўз навбатини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан бириктирилган масъул ходими Х.Эшовга сўзга чиқиб,  – Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари авваламбор юртимиздаги тинчлик ортидан бўлаётганлиги ва бу тинчликни сақлашда ҳар биримиз масъулмиз ва керак бўлса буни ўзимизга шиор каби муҳирлаб олишимиз кераклигини яна бир бор таъкидлаб,  халқаро терроризм ва дунёдаги қора кучлар ва айниқса бугун ўзларини ислом  ҳимоячилари деб дунёга жар солаётган аслида эса исломга ёт ғояларни амалга ошираётган ИШИД каби террористик ташкилотнинг дунё давлатларининг суверентитетига раҳна солаётгани бизларни сергакликка чақирди. Шунингдек ушбу мавзуни мазмун-моҳиятини тадбирга иштирок этмаган талаба-ёшлар ўртасида яъни ҳар бир академик гуруҳ доирасида ўтказиш ҳамда фильмни намойиш этиш бўйича таклифларни бериб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Ж.Р.Алиев сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига бугунги кунда ислом динини ниқоб қилиб ноинсоний ҳаракатларни олиб бораётган террорчилик ташкилотлари қўлида қурол билан мусулмон давлатларида олиб бораётганхунрезликлар ҳамда экстремистик қўлланмалар тарқатиш орқали дунё ёшларини онгини заҳарлаб  ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширишаётганлигини таъкидлади.

Ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган мудхиш жараёнлар хусусан Сурия ва Ироқда бўлаётган қонли урушлар унинг оқибатида минглаб бегунох аҳоли вафот этмоқда энг ачинарлиси шундаки улар орасида ёш болалар ҳам бор. Шундай воқеалар бизнинг ҳам юртимизда содир бўлмаслиги учун сиз-у биздан доим огоҳлик ва сергаклик талаб этилади. Бундан ташқари бу борада тарғибот-  ташвиқот ишлари муҳим ўрин тутмоқда. Ислом динини ниқоб қилиб, ўзларини мусулмонман, дея қўпорувчилик, террочилик ҳаракатларини олиб бориш жараёнида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган манфур кимсаларнинг қилмишлари ҳақида талабаларга батафсил тушунтириб берди.

Хулоса ўрнида Тошкент тиббиёт академияси профессори Д.Т.Норқулов  ўз маърузасида қуйидагиларга аҳамият берар экан, “Ўзбекистон  Республикаси  мустақиллигининг 25 йиллиги давомида халқимизнинг ижтимоий – сиёсий, иқтисодий, маънавий – маданий ҳаётида улкан янгиликлар содир бўлди. Энг муҳими, онг ва тафаккуримиз ўзгариб, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида халқимизнинг шахсий, умуммиллий мақсадлар муштараклигига ҳамда ғоявий бирликка интилиш ҳисси уйғонди. Бироқ, бизнинг мустақил юксалиш натижаларимизни кўра олмайдиган, маънавий қадриятларимизни қадрсизлантиришга қаратилган ғоявий таҳдидлар ҳамон  давом этмоқда. Маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган ашаддий жиноятчилар  қабиҳ ишга қўл уришлари ҳамда ҳозирги кунларда терроризм янги шакл олиб, энг замонавий қуроллардан фойдаланиш орқали қабиҳ ниятларини амалга ошираётганликлари” – ҳақида гапирди.

Тадбир давомида “Қиёматга қолган қарз” номли фильм намойиш этилди.

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

Қизғин суҳбатдан сўнг Тошкент тиббиёт академияси Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Т.А.Бобомуратов тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатларини тез-тез ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.

ТТА Маънавият бўлими

ФОТОЛАВҲАЛАРНИ КЎРИШ УЧУН >>>

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan