The 1st International Joint Symposium,
Tashkent medical Academy – Graduate School of Public Health, Korea University”.
2016 йилнинг 16 Ноябрь куни ТТАси қошидаги лицейнинг мажлислар залида Тошкент тиббиёт академияси билан Корея Университети (Graduate School of Public Health, Korea University) ҳамкорлигида биринчи халқаро симпозиум бўлиб ўтди.
Тошкент тиббиёт академияси ректори, академик Каримов Ш.И. сўзга чиқиб Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Kwon Yong Wooни ва симпозиум қатнашчиларини ушбу катта ютуқ билан табриклади. Экологик ва атроф муҳит омилларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш ҳамда уларнинг зарарли таъсирини камайтиришга бағишланган илмий тадқиқот ишларини бажаришда муваффақиятлар тилади.
Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Kwon Yong Woo ҳам ўз сўзида симпозиум қатнашчиларини табриклади ва инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилаган ишларни бажаришда муваффақиятлар тилади.
Корея Университети профессор-ўқитувчилари ва изланувчилари Choi Jae Wook, Lee Eun Il, In-Ho Kim, Dyong Hyum Lee, Hyunoh Noh, Beom Jun Seo, Jiyeon Shin, Tinyami Erik Tandi, Ji Won Bag, Jun Hee Cha, Mikyeong Ki, Sinae Kimлар ҳамда ТТА томонидан илмий ишлар бўйича проректор, профессор Боймурадов Ш.А., умумий ва радиацион гигиена кафедраси мудири Саломова Ф.И., ТТА ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Рахимов Б.Б. ҳамда магистратура талабаси Бобоев Б.лар маърузалар қилишди.
Симпозиум қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачиларга мурожаат қилишди ва қизғин мунозаралар бўлиб ўтди.