“Экология ва инсон саломатлиги” лойиҳаси доирасида Корея Университети профессори Ох Ин-Сунг 2017 йил 16 январда Тошкент тиббиёт академиясига ташриф буюрди. Ташриф доирасида профессор Тошкент тиббиёт академияси билан яқиндан танишди.
2017 йил 16 январдан 20 январга қадар профессор Ох Ин-Сунг Тиббий профилактика факультети 5 курс 502 ва 503 гуруҳ талабаларига маърузалар ўқиди. Хозирги вақтдаги долзарб мавзулардан ҳисобланган атроф муҳитнинг ифлосланиши, иш жойлари ва саноат корхоналарида зарарли омиллар билан зарарланиш, бунинг олдини олиш ва бартараф этиш учун қандай чора тадбирлар лозимлиги хакида суҳбат ўтказилди.
Жумладан, 2017 йил 16 январ куни “Out line” ва “Toxic factor” мавзусида, 17 январ куни “Working environment measurement” ва “Analysis” мавзусида, 18 январ “Health care” ва “Measurement” мавзусида, 19 январ куни эса “Ventilation” ва “Based space work” мавзусида ва 20 январ куни – “Health care” ва “Measurement” мавзусида талабаларга маърузалар ўқиб эшиттирилди. Маърузанинг иккинчи қисми мухокама кўринишида бўлиб ўтди ва талабалар бунда фаол саволлар ва таклифлар билан қатнашдилар. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар, шунингдек грант доирасидаги имкониятлар, Кореяда бакалавриатура, магистратура ва докторантура тартиби, соғлиқни сақлаш тизими ва ишлаб чиқариш, саноат корхоналарида қандай текширувлар ўтказилиши хақида билимга эга бўлдилар. Кореялик мутахассис якуний сўзида талабаларга хаётдан кўп мисоллар келтирди ва керакли амалий тавсиялар ва маслаҳатлар берди.
Профессор 20 январ куни Тошкент тиббиёт академияси хузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази билан танишди ва ўз маърузаси билан тақдимот ўтказди.
Шунинг билан Корея Университети профессори Ох Ин-Сунг Тошкент тиббиёт академиясига ташрифини якунлаб Кореяга жўнаб кетди.
Тиббий профилактика факультети
декан ўринбосари, Б.Т.Халмухамедов