2017 йил, 26 январ куни Россиялик проф. Бубновский С.М. номли замонавий кинезитерапия ва жисмоний реабилитация институтининг вакиллари иштирокида мастер-класс бўлиб ўтди.
Мастер-класс давомида замонавий кинезитерапиянинг ва жисмоний реабилитологиянинг ҳозирги замон тиббиётидаги ўрни ва истиқболи ҳақида сўз олиб борилди. Таянч ҳаракат тизими касалликлари (остеохондроз, умуртқа поғонаси суяклари протрузияси ва чурраларида, коксоз, гоноартроз ва бошқа касалликлар) да замонавий кинезитерапия ва даволовчи жисмоний реабилитациянинг самараси ва аҳамияти кўргазмали намойиш этилди ва бевосита беморларда амалда кўрсатиб берилди.