«Болаларда туғма ичак тутилиши нуқсонлари» мавзусида очиқ дарс ўтказилди

2017 йилнинг 7февралида ўкитишнинг инновацион усулларини қўллаб «Болаларда туғма ичак тутилиши нуқсонлари» мавзусида навбатдаги очиқ дарс ўтказилди.


1-чи БОСҚИЧ – Ташкилий ( давомийлиги 5 минут).

Ўқитувчи талабаларни амалий машғулотнинг  мақсади ва  унинг мантиқий тузилишинг мазмуни билан таништириб, талабаларнинг эътиборини мавзунинг асосий чигал томонларига қаратади.


2- чи БОСҚИЧ- назарий ( давомийлиги 15 минут).

Иловада келтирилган «Кичик гурухларда ишлаш» интерактив ўқитиш усулига ва мультимедия, видеороликлардан фойдаланган ҳолда, ўқитиш материалининг янги муҳим атамаларини эгаллашга қаратилган дастлабки босқич ўтказилди.


3-чи БОСҚИЧ- амалий (давомийлиги 40 минут).

Ўқитувчи мустакил ишлаш учун талабаларга туғма ичак тутилиши билан даволаётган беморлар касаллик тарихи билан танишадилар. Ҳомиладор аёлнинг ҳомиладорлик даври қандай кечганлиги, бошқа юқумли каслликлар билан оғриганми йўқми, ташқи ва ички факторларни хомиладорликда таъсири, анемия билан азият чекаётган бўлса даво муолажаларини олганми йўқми, эр-хотинни қариндошлиги борми-йўқми сабаблари ўрганилади. Скринг марказларида ҳомиладорликни эрта даврларида текширувлардан ўтганми-йўқми барча анемнезлари йиғилади. Бемор тушгандан сўнг қорин бўшлиғи обзор рентгенографиясида туғма ичак тутилишига хос булган рентгенологик симптомлар ва бу касалликни кечиши даволаш, диагностика, реабилитацияси ва унинг асоратларини баён этадилар.


4-чи БОСҚИЧ- амалий (давомийлиги 30 минут).

Боғлов хонасида талабалар ўқитувчи билан биргаликда ўзларининг беморларини боғлашда қатнашиб, жароҳат жараёни босқичларини аниқлайдилар ва ўқитувчи назорати остида боғламни алмаштирадилар.

 


5- чи БОСҚИЧ- назорат- таҳлилий (давомийлиги 20 минут).

Ўқитувчи ўқув хонасида, ажратилган вакт мобайнида, ўқитишнинг « кластер» ва «рол ўйнаш», Венн диаграммаси, Нилуфар гули, ақлий хужум, каби интерактив усулларини қўллаб, талабалар билимининг рейтинг назоратини ўтказади.


6-чи БОСҚИЧ- мустаҳкамловчи- таҳлилий (давомийлиги 20 минут).

Талабаларнинг олган билимларини мустаҳкамлаш максадида, ўқитишнинг «Маҳаллий статусни баҳолаш» интерактив усули қўлланилади, информацион ва демонстрацион ускуналардан, мультимедия проекторларидан, компьютерлардан фойдаланилади.


7- БОСҚИЧ- якуний (давомийлиги 5 минут).

Ўқитувчи муҳокама жараёнини жамлаштиради. Амалий машғулотни якунлайди. Ўқитишнинг натижаларини иловада келтирилган, талабалар томонидан эгалланган билимлар ва амалий кўникмаларни  баҳолашга қаратилган конкрет усуллар бўйича амалга оширади. Журналга хар бир талабанинг  тўплаган индивидуал рейтингини қўйиб чикади. Талабаларга баҳоларини эълон қилади.


ТТА Умумий ва болалар жарроҳлиги кафедраси


БАТАФСИЛ КЎРИШ УЧУН >>>

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan