ЖУДА КИЗИКАРЛИ ИНТЕГРАЛ МАЪРУЗА БЎЛИБ ЎТДИ

2017 йилнинг 1 апрель куни соат 14.00 да ректорат залида даволаш факультети 703, 704, 705 гурухлари учун “Бачадон бўйни патологияси аниқланган аёлларда УАШнинг роли. Диагностика. Даволаш. Профилактика.” мавзусида интеграл маъруза ўтказилди. Маърузани Акушерлик ва Гинекология №2 кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Юлдашева Д.Ю. очиб бердилар ва маърузанинг қанчалик долзарблиги, мақсади ва вазифалари билан таништирдилар.

Маъруза бошида Гистология ва тиббий биология кафедраси ката ўқитувчиси, т.ф.н. Отажонова А. Н. «Бачадон бўйни гистологияси» мавзусида қизиқарли маълумотлар бердилар. 

Акушерлик ва Гинекология №2 кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Юлдашева Д.Ю. «Бачадон бўйни патологиясини эрта аниқлаш учун амалиётга Betesda системасини тадбиқ этиш» мавзусида маъруза ўқиб,  бачадан бўйни патологияси диагностика ва профилактика чораларини ўтказишда УАШ нинг роли қанчалик муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Микробиология, Иммунология ва Вирусология кафедраси мудири, т.ф.д., профессор Нурузова З. А. «Бачадон бўйни патологияси олдини олиш мақсадида вакциннопрофилактика» ҳақида маълумот бердилар.

Талабаларни қизиқтирган саволларга маърузачиларимиз тўлиқ ва аниқ жавоб бердилар. Интеграл маъруза якунида талабалар орасида савол-жавоб викторина кўринишда ўтказилди ва ғолибларга «Бачадон бўйни патологияси бўлган беморларни олиб бориш тактикаси» мавзусида методик қўлланмалар тарқатилди.

Ушбу интеграл барча талабаларда катта таасурот қолдирди!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan