Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг Якуний давлат аттестацияси синовларига тайёргарлик кўриш, уни ошкора ва адолатли ташкил этиш мақсадида:
- Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг Якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Низом иловага асосан тасдиқлансин;
- Битирувчиларнинг Якуний давлат аттестацияси ушбу Низом талабаларига мос равишда ташкил этилсин ва ўтказилсин;
- Битирувчиларнинг Якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Низом барча турдош Олий тиббий таълим муассасаларига етказилсин;
- Битирувчиларнинг Якуний давлат аттестацияси ташкил этиш масалалари ва уни ўтказиш бўйича тайёргарлик ҳар ўқув йилининг биринчи ярмидан бошланиши таъминлансин;
- Январ ойидан талабаларга имтихон саволлари ва Якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар етказилсин.
Асос : Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги НИЗОМ (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги 160-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 26 октябрдаги 8-2015-сонли буйруғи билан ўзгартиришлар киритилган).
Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш ўқув ишлари проректори Тешаев О.Р. зиммасига юклатилсин.
Тошкент тиббиёт академияси битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида НИЗОМ >>>