Бакалавриат таълим йўналишлари оралиқ ва якуний назоратларида тест синовларини ўтказиш учун тест саволларини тузиш, синовларни ошкора ва адолатли ташкил этиш мақсадида:
- Бакалавриат таълим йўналишларида рейтинг Низоми талабларидан келиб чиқган ҳолда 40% фанлардан якуний назоратлар тест синовлари шаклида ўтказилсин;
- Тест синовлари якуний назоратларда тест марказида ўтказилиши таъминлансин;
- Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Низоми 1 – иловага асосан тасдиқлансин;
- Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказишда ўқув бўлими, деканатлар ва кафедра мудирлари тест маркази билан келишилган ҳолда ҳар бир бўғин ўз вазифасини талаб даражасида бажариши таъминлансин.
Асос : Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг талабалар билимини бахолашнинг рейтинг Низоми.
Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш ўқув ишлари проректори Тешаев О.Р. зиммасига юкланади.
“Tест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” Н И З О М >>>