2017 йил 10-12 май кунлари ўтказиладиган Х-инновацион ғоялар, технологиялар ва лойихалар республика ярмаркаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг энг яхши ихтирочиси ва ўз фаолиятида инновацион технологиялар ва интелектуал мулк объектларини самарали жорий қилган ташкилот Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилотининг “Энг яхши ихтиро” медали ва “Интелектуал мулк соҳасида фаолият юритаётган энг яхши корхона” мукофоти билан тақдирлаш бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
Бутунжаҳон Интулектуал мулк ташкилотининг “Энг яхши ихтиро” медали ва “Интелектуал мулк соҳасида фаолият юритаётган энг яхши корхона” мукофоти юзасидан агентлик томонидан танлов эълон қилинган.
Танловда олий таълим муассасаларининг ёш олимлари, илмий ходимлар ва тадқиқотчилар фаол иштирок этишлари мумкин.
Агентликнинг расмий веб-сайти: www.ima.uz
Маълумот учун телефон: +998 71 232-50-12