2017 йил 29 апрел куни Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази томонидан жорий йилнинг март-апрел ойларида ташкил этилган 288 соатлик малака ошириш ўқув курсларини муваффақиятли топширган тингловчиларга малака аттестатларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Туйчиев Лазиз Надирович очиб берди ва тугалланган ушбу малака босқичининг келажак истиқболдаги режалар асосида янада такомиллаштириш хақида батафсил тўҳталиб ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909 сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг тегишли буйруқлари ва уларнинг ижроси ҳақида ахборот берилди.
Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда тингловчиларни тўлдирган сўровномалари натижаларига қўра ютуқ ва камчиликлари мухокама қилинди ва “Даволаш иши” (Хирургия) йўналиши бўйича Ш.А.Зуфарова, Д.А. Закирходжаева ва “Даволаш иши” (Терапия) йўналиши бўйича И.А.Ахмедовлар сўзга чиқиб талаб ва таклифларини билдирдилар.
Тадбир сўнгида тантанали равишда ҳамма тингловчиларга малака аттестати тақдим этилди.