Тошкент тиббиёт академиясининг 2017 йил 26 апрелдаги 232- буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ТТА педагогларидан иборат масъуллар томонидан бириктирилган умумтаълим мактабларига амалий ва услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 5 май куни Ҳалқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси ассистенти Охунова Марҳабо томонидан Олмазор туманидаги 119 чи ва имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 39-мактабларда ўқувчилар учун махсус эрталабки бадантарбия – спорт мусобақаси ва “Даволовчи жисмоний тарбиянинг умуртқа поғонаси касалликларида тутган ўрни” мавзусида слайдлар ёрдамида маъруза ташкил этилди. Маъруза давомида ўқувчилар умуртқа поғонаси касалликлари, уларни олдини олиш чоралари ва ясси товонлик тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Шунингдек, имконияти чекланган болаларнинг турли дарс машғулотларида иштирок этилиб, уларга руҳан кўмак берилди.
Фотолавҳалар: