Ҳаммамизга маълумки ҳамширалар бошланғич тиббий таълим мутахассислар бўлиб, шифокор ёки фельдшердан беморларни парвариш қилиш бўйича олинган кўрсатмаларни бажарувчи докторларнинг беминнат ёрдамчилари ҳисобланади. Улар энг инсонпарвар касб эгалари ҳисобланишади.
Ҳар йили 12 май халқаро Ҳамширалар куни сифатида бутун дунё нишонлаб келади. Тиббиёт соҳасида шифокорларнинг ўрни ва маъсулияти билан бирга малакали ҳамшираларнинг ўрни хам беқиёс. Сабаби беморни даволашда агар шифокор бор билим ва қобилиятини кўрсатса, малакали хамшира эса беморга рухий мадад бериб боришда хам ўзини намоён қилади. Хозирги пайтда давлатимизда берилаётган имкониятлар шундан далаолат берадики, тиббиёт сохасида нафақат малакали шифокор, балки малакали хамшираларга хам кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Тадбирни ТТА проректори О.Р.Тешаев очиб берди. Сўнг сахнага ОМХ факультети декани Ш.Х.Бакиева сўзга чиқиб, талабаларни мазкур касб байрамлари билан қутлаб, уларнинг ўқишлари ва келгусидаги масъулиятли ишларида муваффаққият тилади. Ҳамшира нафақат беморлар билан ишлаши балки ўзининг илмий фаолиятини ҳам олиб бориши кераклиги, бу борада мамлакатимизда жуда катта имкониятлар яратилганини ва бу имкониятлардан барчамиз тўғри фойдаланишимиз кераклигини таъкидлаб ўтди.
ТТА ўқув ишлари бўйича проректор О.Р.Тешаев 3 йил давомида факультетда ўз ўрнини эгаллаган фаол, зукко талабаларни фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.
Тадбир сўнгида ташриф буюрган барча мехмонлар, профессор ўқитувчилар учун факультетимизнинг фаол қизлари ижросида рақс, шеърий кўринишлар намойиш этилди ҳамда хаммага маълум бўлган таниқли “Эйфория жамоси” ўз чиқишларини намойиш қилишди.
Тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтди.