Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқубузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича тадбир ўтказилди

    Жорий йилнинг 16 май куни Тошкент тиббиёт академиясида даволаш факультети I босқич талабалари ва мураббийлар иштирокида талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида тадбир ташкил этилди.

      Тадбир Тошкент тиббиёт академияси ректорининг “Тошкент тиббиёт академиясида талабалар орасида хуқуқбузарликни олдини  олиш, 2016-2017 йилларда йўл қўйилган камчилик, хатоликларни бартараф этиш ва  талабаларни огохликка чақириш, мураббийлар томонидан талабаларни ёзги таътилга кузатиш ҳамда таътил даврида талабаларни  бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, техника хавфсизлик қоидалари билан таништириш, олиб  бориладиган  маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, таъсирчанлигини ошириш”га қаратилган 288-сонли буйруғи асосида ташкил этилди.

    Тадбирда маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А. Бобомуратов, Даволаш факультети декан муовини Ж.Ш. Хайтимбетов, академия бош мураббийи Ш.Ю.Бекназаров, 1-2 курс бўйича декан муовини Ж.М.Ахмедов, 1 курс мураббийлари жами 290 нафар талабалар, мураббийлар ва педагог-ходимлар иштирок этишди.

   Тадбирда маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А. Бобомуратов, 1-2 курс бўйича декан муовини Ж.М.Ахмедовлар сўзга чиқдилар. Тадбирда сўзга чиққан маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Бобомуратов Т.А. бугунги кунда ёшлар орасида кенг тарқалган ҳуқуқбузарликларнинг кўринишлари ҳақида тўхталиб, барчани огоҳликка чорлади ва талаба-ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларда юксак анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантириш, дин эркинлиги, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик хусусидаги билим ва кўникмаларни янада ошириш кераклигини айтиб ўтди.

  Ўтказилган тадбир чин маънода ёшларни турли зарарли иллатларнинг олдини олиш борасида кўплаб қимматли маълумотларни олишлари учун яна бир имконият бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, академия ректори томонидан тасдиқланган учрашувлар жадвалига кўра, бундай тадбирлар жорий йилнинг 30 май кунга қадар давом этади.


Ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини, таъсирчанлигини ошириш тўғрисида (ТТА, 288-сонли буйруғи) >>>


ТТА раҳбар ходимларининг академия талабалар билан «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш»га қаратилган учрашувлар жадвали (ТТА, 288-сонли буйруғи асосида) >>>


Маънавият ва маърифат бўлими.

Фотолавҳаларни кўриш учун >>>

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan