Умумий ва болалар жарроҳлиги кафедрасида қизиқарли очиқ дарс бўлиб ўтди

2017 йилнинг 17- майида ўқитишнинг инновацион усулларини қўллаб жуда қизиқарли очиқ дарс бўлиб ўтди.

Очиқ дарс «Умумий ва болалар жарроҳлиги» кафедрасининг мудири Охунов А.О. ва катта ўқитувчиси тиббиёт фанлари номзоди А.З.Факиров  томонидан тузилган сценарий асосида «Болаларда туғма диафрагма чурралари» ва «Болаларда ташки жинсий аъзолари тугма нуксонлари» мавзуларида даволаш факультетининг 510 “А”, “Б” ва С”, тиббий педагогика факультетининг 505 “А”, “Б” ва С”,  – гурух талабалари билан асс. Х.С.Усмонов ва асс. Э.А.Бердиевлар томонидан ўтказилди.

Очиқ дарс қуйидагича кўринишда кечди:

1-чи БОСҚИЧ – Ташкилий ( давомийлиги 5 минут).

Ўқитувчи талабаларни амалий машғулотнинг  мақсади ва  унинг мантиқий тузилишинг мазмуни билан таништириб, талабаларнинг эътиборини мавзунинг асосий чигал томонларига қаратади.


2- чи БОСҚИЧ- назарий ( давомийлиги 15 минут).

Иловада келтирилган «Кичик гурухларда ишлаш» интерактив ўқитиш усулига ва мультимедия, видеороликлардан фойдаланган ҳолда, ўқитиш материалининг янги муҳим атамаларини эгаллашга қаратилган дастлабки босқич ўтказилди.


3-чи БОСҚИЧ- амалий (давомийлиги 40 минут).

Ўқитувчи мустакил ишлаш учун талабаларга туғма диафрагма чурралари билан даволаётган беморлар касаллик тарихи билан танишадилар. Ҳомиладор аёлнинг ҳомиладорлик даври қандай кечганлиги, бошқа юқумли каслликлар билан оғриганми йўқми, ташқи ва ички факторларни ҳомиладорликда таъсири, анемия билан азият чекаётган бўлса даво муолажаларини олганми йўқми, эр-хотинни қариндошлиги борми-йўқми сабаблари ўрганилади. Скрининг марказларида ҳомиладорликни эрта даврларида текширувлардан ўтганми-йўқми барча анемнезлари йиғилади. Бемор тушгандан сўнг кўкрак кафаси бўшлиғи обзор рентгенографиясида туғма диафрагма чуррасига хос бўлган рентгенологик симптомлар ва бу касалликни кечиши даволаш, диагностика, реабилитацияси ва унинг асоратларини баён этадилар.


4-чи БОСҚИЧ- амалий (давомийлиги 30 минут).

Боғлов хонасида талабалар ўқитувчи билан биргаликда ўзларининг беморларини боғлашда қатнашиб, жарохат жараёни босқичларини аниқлайдилар ва ўқитувчи назорати остида боғламни алмаштирадилар.


5- чи БОСҚИЧ- назорат- тахлилий (давомийлиги 20 минут).

Ўқитувчи ўқув хонасида, ажратилган вакт мобайнида, ўқитишнинг «кластер» ва «рол ўйнаш», Венн диаграммаси, Нилуфар гули, ақлий ҳужум, каби интерактив усулларини қўллаб, талабалар билимининг рейтинг назоратини ўтказади.


6-чи БОСҚИЧ- мустаҳкамловчи- таҳлилий (давомийлиги 20 минут).

Талабаларнинг олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида, ўқитишнинг «Маҳаллий статусни баҳолаш» интерактив усули қўлланилади, информацион ва демонстрацион ускуналардан, мультимедиа проекторларидан, компьютерлардан фойдаланилади.


7- БОСҚИЧ- якуний (давомийлиги 5 минут).

Ўқитувчи муҳокама жараёнини жамлаштиради. Амалий машғулотни якунлайди. Ўқитишнинг натижаларини иловада келтирилган, талабалар томонидан эгалланган билимлар ва амалий кўникмаларни  баҳолашга қаратилган конкрет усуллар бўйича амалга оширади. Журналга ҳар бир талабанинг  тўплаган индивидуал рейтингини қўйиб чиқади. Талабаларга бахоларини эълон қилади.


Кафедра мудири    профессор                 Охунов. А.О.
Катта ўқитувчи, т.ф.н.                                 Фақиров. А.З
Ассистент                                                          Усмонов Х.С.
Ассистент                                                          Э.А.Бердиев


ФОТОЛАВҲАЛАРНИ КЎРИШ УЧУН >>>

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan