31-май – Бутунжаҳон чекишга қарши курашиш куни

  31-май куни 5 талабалар турар жойи ховлисида (ректорат олдида) “31-май – Бутунжаҳон чекишга қарши курашиш куни“ муносабати билан ташкил этилган чекишга қарши қаратилган тарғибот ойлиги доирасида талабалар ўртасида ўтказиладиган акцияга барча талабаларни таклиф қиламиз.

Акция турли хил қизиқарали спорт  ўйинлари, чекишни зарари ва унинг оқибатлари бўйича савол-жавобларга бой тарзда ўтказилади.

Акцияда фаол иштирок этганлар “Камолот” бренди туширилган совғалар ва ТТА ректорининг махсус фахрий ёрлиғи билан тақдирланадилар.

Барча талабаларни акцияда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

 

ТТА “Камолот” ЁИҲ БТ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan