Жорий йилнинг 2 июн куни куни Даволаш факултети декани профессор Б.Т.Халматова бошчилигида Болалар касалликлари №1 кафедраси доцентлари М.Х.Мирраҳимова, Э.А.Ҳудойқулов, ассистент Э.Р.Шамсиева томонидан тиббиёт коллежлари билан ҳамкорлик ишларининг самарасини ошириш мақсадида Сирдарё тиббиёт коллежига ташриф уюштирилди. Даставвал, коллеж педагоглари жамоаси билан янги 2017-2018 ўқув йилида олиб бориладиган ўқув-услубий, маънавий маърифий ишларни муҳокама қилинди. Шундан сўнг коллеж ўқувчиларини касбга йўналтириш мақсадида “Сиз Тошкент тиббиёт академиясини биласизми?” мавзусида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди. Бунда коллеж ўқувчиларига ТТА тарихи, мавжуд факултетлар, кафедралар, ҳозирда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, замонавий даволаш усуллари, эришилган ютуқлар тўғрисида алоҳида тўҳталиб ўтилди. Шифокорлик касбини эгаллашни мақсад қилган ўқувчилар Академияга ўқишга кириш тестлари, кириш баллари, ўқув жараёнлари тўғрисида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар. Шундан сўнг ўқувчиларнинг талаблари асосида “Анемияда ҳамширалик жараёни”, ”Болаларни овқатлантириш”, “Сариқлик синдромида ҳамширалик жараёни” ва “Жисмоний ривожланиш”мавзуларида ўтказилган маърузалар ўқувчиларда жуда катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, худди шу куни ТТА 3-сон ички касалликлар кафедраси катта ўқитувчилари Л.А.Абдураҳимова, Н.Х.Худойберганова ва асс.Ф.С.Хайдаровлар томонидан Ангрен тиббиёт коллежига ташриф уюштирилиб, улар томонидан ўқувчиларни касбга йўналтириш билан бирга, “Гиёҳвандликни олдини олишда тиббиёт ходимларининг ўрни”, “Юрак ишемик касалликларида тез тиббий ёрдам”, ва “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” мавзусида маърузалар ташкил қилинди. ТТА томонидан кўрсатилган бундай амалий ёрдамлардан коллеж ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоаси беҳанд ҳурсанд бўлдилар.
Академик лицей ва коллежлар
билан ишлаш бўйича проректор
С.Р.Баймаков