2017 йил, 16 июнь куни Тошкент тиббиёт академияси Информатика, биофизика ва нормал физиология кафедрасида интеграцион очиқ дарс бўлиб ўтди. Очиқ дарсда Даволаш факультети 105 ва тиббий-педагогика факультети 102 гуруҳ талабалари иштирокида олиб борилди.
Очиқ дарсда қуйидаги 3 хил мавзу кўриб ўтилди:
- асс. Рахматуллаев Э. “Нормал физиология” фанидан “Овқат ҳазм қилиш тизими”;
- асс. Ахмедова С. “Анатомия” фанидан “Жигар”;
- асс. Махмудова Ш. “Гистология” фанидан “Сийдик айирув тизими” мавзуси.
Очиқ дарсда ТТА ректори Л.Н.Туйчиев, Ўқув ишлари проректори О.Р.Тешаев ва бошқалар сўзга чиқди ва очиқ амалий машғулотнинг янги ахборот технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда ўтганлагини, жумладан сенсор компьютер имкониятларидан етарли фойдаланилганлиги, сенсор компьютер имкониятларининг кенг қўлланилиши талабаларнинг фундаментал фанларни ўрганишларида енгиллик яратиши, талабаларнинг ижодий фаоллаштирилганлигини, тақдимот дастурлари имкониятлари тиббиёт соҳасида мақсадли фойдаланилганлигини, дарсларни бундай ташкил этиш талабаларда ижодий мотивацияни кучайтириши ҳақида таъкидлаб ўтишди.
ТТА Информатика, биофизика
ва нормал физиология кафедраси
катта ўқитувчиси Маджидов А.Ш.
Фотолавҳалар: