2017 йилнинг 23 июнь куни соат 14.00 да Акушерлик ва гинекология №2 кафедраси мажлислар залида Акушерлик ва гинекология кафедраси №2 профессори Магзумова Н.М. нинг тиббий – педагогика факультети 602 ва 603 гуруҳ талабалари иштирокида “Жинсий йўл орқали юқувчи касалликлар билан касалланган аёлларни олиб бориш ва ташҳис қўйишга замонавий ёндошиш” мавзусида қизиқарли очиқ маъруза бўлиб ўтди.
Очиқ маъруза давомида маърузачи мавзунинг долзарблигини, умумий амалиёт шифокори иш жараёнида кўп учраши ва бошқа касалликлар билан дифференциал ташҳислаш кераклигини тушунтириб бериб ўтди. Очиқ маъруза жахон стандартларидан олинган охирги гайд-лайн маълумотлари асосида ўқиб эшиттирилди. Очиқ маъруза технологик харитаси асосида тўлиқ бажарилди ва талабалар ва маърузачи ўртасида дискуссион савол-жавоблар билан якунланди.
ТТА Акушерлик ва гинекология-2 кафедраси
Фотолавҳалар: