Тошкент тиббиёт академияси маъмурияти 2017-2018 йилига Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлиги (ITEC) доирасида ташкил этилган ўқув дастурларида иштирок этиш учун анкеталар қабул қилинаётганлиги ҳақида эълон қилади.
Талаблар:
- 25 ёшдан 45 ёшгача бўлиш;
- Инглиз тилида эркин мулоқат қилиш (барча ўқув курслари қатъий инглиз тилида олиб борилади);
- Етарли равишдаги малакага эга бўлиш ва алоҳида ўқув дастурлари мезноларига мос келиш.
Таклиф қилинаётган ўқув дастурлари ҳақида, конкурснинг қоида ва тартиблари тўғрисида батафсил маълумотларни қуйидаги вебсайтда олишингиз мумкин: www.itecgoi.in
Анкета ва бошқа барча ҳужжатлар Тошкент тиббиёт академиясининг Халқаро бўлимига топширилиши керак.
Қўшимча маълумотлар учун:
ТТА Халқаро бўлими,
Тел: +998 71 2148291,
Эл.почта: tma.interdep@gmail.com