Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурининг 276-банди ҳамда Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлари”нинг ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув- услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишларини белгилаш қоидалари”нинг янги таҳриридаги лойиҳаси ишлаб чиқилган.
2017-2018 ўқув йили учун профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларини шакллантириш “Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишларини белгилаш қоидалари”нинг янги таҳрирдаги лойиҳаси асосида амалга оширилади.
Батафсил танишиш учун >>>
Маълумот учун:
ТТА Ўқув бўлими
(+99871) 214-84-03