Маълумки, ТТАда академия ректорининг 2017 йил 19 июнда Тошкент тиббиёт академияси «Маънавият ва маърифат Кенгаши»нинг 2017-2018 ўқув йили учун режаси тасдиқланган эди. Кенгашга академия ректори Л.Н.Туйчиев раислик қилиб, укнинг таркиби жами 23 нафар проректорлар, деканлар ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинларидан ташкил топган кенгаш аъзоларидан иборат бўлиб, кенгаш ҳар ойнинг биринчи хафтасида ўтказилиши режалаштирилиб, мана 2017 йил ҳисобидан учинчи маротаба академиянинг маънавий-маърифий соҳаларида долзарб ҳисобланланган масалаларни кун тартибига кўтариб, унинг ижроси масалаларини такомиллаштириш йўлида саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.
Шу муносабат билан 2017 йилнинг 2 октябрда ТТА ректорат мажлислар залида «Маънавият ва маърифат Кенгаши»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, кенгашда:
- Ўзбек тили тарғиботи ойлигини ўтказиш ва тил байрамига тайёргарлик холати ҳақида маърузачи: Тиллар кафедраси мудири Р.М.Абдуллаева;
- Академияда маънавият ва ахборот соатларини ташкил этиши бўйича олиб борилган ишлар борасида маърузачи: Ахборот гуруҳи бошлиғи: С.Д.Норқулов;
- Академияда мураббийлик ишларини ташкил этилганлиги борасида маърузачи: бош мураббий: О.М.Муртазаев;
- Академиянинг кутубхоналарининг бадиий адабиётлари билан таъминланганлиги ва талабалар ўртасида профессор-ўқитувчилар ўрасида китоб мутолаасини ташкил этганлиги борасида маърузачи, кутубхона мудири: Г.В.Кузьмина ва факультет деканлари ўз маъруза-тақдимотлари билан иштирок этиб, академиянинг маънавий-маърифий хаётида амалга оширилган ва амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойихалар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.
Р.Б.Полванов
ТТА «Маънавият ва маърифат кенгаши» котиби