ТТАнинг барча ТТЖларида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги (Нью-Йорк шахри 2017 йил 19 сентябрь) нуткида кўтарилган  асосий ғояларни кенг тарғиб этишга  бағишлаб ТТАнинг барча ТТЖ ларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

       Тиббий профилактика факультети маънавият ва маърифат  ишлари буйича декан муовини А.А.Раззоқов 27 сентябр куни “Маънавият соати”да, 6 октябрда 8-ТТЖда, 10 октябрда 4 ТТЖда, 11 октябрда 7 ТТЖда, 12 октябр куни 3 ТТЖда ва 13 октябрда 5-ТТЖда Тожиддинова Шахноза Адилжановна – Республика маънавият маркази бош мутахассиси иштирокида  2017 йил 19 сентябрь куни  Нью-Йорк шахрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нуткида кўтарилган  асосий ғояларни гапириб берди. Президент маърузада мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлида амалга оширилган ислоҳотларга атрофлича тўхталиб ўтди. Жумладан: Умумхалқ муҳокамасидан сўнг беш йилга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси қабул қилинганлиги,  2017 йил мамлакатимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинганлиги, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Президентнинг виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилганлиги тўғрисида гапириб ўтди. Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқдалигини гапириб ўтди. Маърузада Афғонистон масаласига алоҳида тўхталиб ўтганлигини ва донишманд афғон халқи ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал қилишга ҳақли эканлини таъкидлаганлари бутун Афғон халқига кўтаринки руҳ бағишлаганини айтиб берди. Экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир бўлаётганига Президентимиз алоҳида эътибор қаратганлигини мисоллар билан асослаб берди.  Ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат — БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этганларини бутун дунё олқишлаганини айтиб ўтди. Ш. Мирзиёев сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини берганликларини талабаларга гапириб берди. Юртбошимизнинг ислом дини ҳақида айтган гаплари бутун мусулмон оламида жуда катта мамнуният бахш этганлиги ҳақида маълумотлар берди. Бундай учрашув талабалар учун жуда ҳам қизиқарли ва янгиликларга бой ўтди.

ТТА Маънавият ва маърифат бўлими


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan