«Тил-миллатнинг кўзгуси» мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Ҳар йили 21-октябр куни мамлакатимизда тил байрами сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб қолган. Чунки, мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санъатни юксак поғоналарга кўтариш, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш соҳасида қабул қилинган Давлат дастури ижросини таъминлашдек, устувор йўналишдаги вазифаларни бажариш том маънода кундалик ҳаётимизга тобора сингиб бормоқда.

Мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва миллий қадриятларни асраб-авайлашни мақсад қилган Тошкент тиббиёт академиясининг  Тиббий педагогика факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини С.Ш.Рустамова ва факультет хотин қизлар қўмитаси раиси, “Педагогика ва психология” кафедраси ўқитувчиси Н.А.Асқаровалар жорий йилнинг 18 октябр санасида ТТА ректорат мажлислар залида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунига бағишлаган “Тил-миллатнинг кўзгуси» мавзусида тадбирни ташкиллаштирдилар.

Тадбирни ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов кириш сўзи билан очиб берар экан илк бор 1989-йил 21-октябрда “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 1993-йил 2-сентябрда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилинганлигига бу йил 28 йил тўлганлигини таъкидлаб,  ўтган шу даврда она тилимизнинг янада сайқалланиши, бадиийлиги, тарихийлиги ва дунё миқёсида аҳамияти ҳамда нуфузини оширишга қаратилган қатор маданий, маънавий-маърифий, мафкуравий изланишлар, илмий тадқиқотлар олиб борилаётганлигига алоҳида тўҳталдилар.

Тадбирда тиллар кафедрасининг филология фанлари номзоди А.Асланов “Тил – миллатимизнинг кўзгуси” номли маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбир давомида талабалар: тиббий профилактика факультети талабаси Д.Хикматов томонидан ўз қаламига мансуб “Навоийнинг навоси” шеърини, тиббий педагогика факультети талабаси К.Хидоятов “Ватан” қўшиғини ва маданият уйи услубчиси С.Раҳимова хоразмча шўх қўшиқларининг ижроси, тадбир якунида “Адреналин” номли қувноқлар ва зукколар жамоасининг чиқишлари барчага аъло кайфият бахш этди.

 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими


Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan