Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультетининг 2-сонли факультет ва госпиталь терапия кафедраси ходимлари томонидан Бекобод тиббиёт коллежида «Сиз Тошкент тиббиёт академиясини биласизми?» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда факультет ва госпиталь терапия кафедраси мудири А.А. Жабборов, катта ўқитувчи Ш.А.Қодирова ва ассистент Н.Н. Султоновлар коллеж ўқувчилари билан суҳбатда ТТА ҳақида маълумотлар блиан таништириб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар беришди.