Кафедра ходимлари Янгийул тиббиёт коллежига ташриф буюришди

20 октябрда ТТА Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси профессор ўқитувчилари: проф. Рустамова Х.Е., доц. Каримбаев Ш.Д., асс. Мирхамидова С.М. ва асс. Таирова С.Ф Янгийул тиббиёт коллежига ташриф буюришди.
Янгийул тиббиёт коллежи укитувчи ва укувчилари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 йилда қабул қилинган 718-сонли “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”қарори ёритилиб берилди ва бўлажак хамшираларнинг кейинги фаолиятида бу қарорнинг ўрни тушунтирилди. Коллеж ўқувчиларига “Ёшлар ўртасида суицид ва суиқасд холатларини олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида давра сухбати ва психологик тренинглар ўтказилди. Ўкувчи ёшларга ТТА тўғрисида маълумотлар берилди ва саволларга батафсил жавоблар берилди. Коллежнинг ўқув-услубий холати, ўқув адабиётлар билан таъминланганлигини ўрганиб чиқилди, керакли маълумот ва материаллар тақдим этилди. Кафедрамизнинг 2017-2018 йилларга мўлжалланган очиқ, интеграл маъруза ва амалий машғулотларга коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари таклиф қилиндилар. Коллеж ўқитувчилари билан хаммуаллифликда тайёрланадиган ўқув услубий қўлланма мавзуси уларнинг талаб ва таклифларига кўра режалаштирилди.


Ташриф хусусида батафсил танишинг >>>

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan