Очиқ маъруза бўлиб ўтди

Тошкент тиббиёт академиясининг эпидемиология, микробиология, вирусология, иммунология ва юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария эпидемиология назорати Бош бошқармаси етакчи ходими томонидан “Иммунопрофилактика. Эмлаш ишларини ташкиллаштириш асослари. Тиббиёт амалиётида янги вакциналарни киритиш” мавзусида режа асосида ташкиллаштирилган интеграллашган очиқ маъруза бўлиб ўтди.

Маъруза Тошкент тиббиёт академиясининг 2-ўқув биноси маърузалар залида 1020 -1155  бўлиб ўтди. Очиқ маърузада ССВ Давлат санитария эпидемиология назорати Бош бошқармаси етакчи ходими т.ф.н., Н.Тожиева, эпидемиология кафедраси мудири т.ф.д., Г.С.Матназарова, профессор М.О.Миртазаев, доцент Абдукахарова М.Ф., кафедра ходимлари қатнашдилар. Микробиология, вирусология, иммунология кафедраси мудири, профессор З.А.Нурузова ва кафедра ходимлари иштирок этишди. Юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси ассистенти т.ф.н. М.Т.Мўминова ва кафедра ходимлари қатнашди. Тиббий-профилактика факультети 4-6-курс талабалари ва 1-2 курс магистрлари, клиник ординаторлари иштирок этишди. Маърузада талабалар қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

  

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan