Атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йилиги кенг нишонланди

столетие рождения известного государственного деятеля Шароф Рашидова

Ҳаммамизга маълумки,  2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан у туғилган Жиззах туманига Шароф Рашидов номи берилиб, 2017 йилнинг 27 март ойида бундай хайрли тадбирнинг узвий   қисми сифатида “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” Қарори қабул қилинди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 3 ноябрида ТТАнинг магистратура бўлими хам Ахборот ресурс маркази томонидан “Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов кириш сўзи билан очиб берар экан, жумладан: Шароф Рашидов ўз даврининг фарзанди, советлар замонининг кишиси эди. У сиёсатчи ва раҳбар, ёзувчи ва фуқаро сифатида шу замонга, унинг ғоялари ҳамда эҳтиёжларига хизмат қилди. Аммо Ш.Рашидовнинг бутун фаолияти шундан далолат берадики, у совет тузуми, коммунистик мафкура имконият берган даражада бир умр, аввало Ўзбекистон, ўзбек халқи манфаатлари учун курашган халқ фарзанди эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан кейин магистратура талабалари томонидан  “Шароф Рашидов босиб ўтган йўл” мавзусида маъруза ўқилди.

Тадбирнинг бадиий қисми ТТА маданият уйи ходимлари томонидан ташкиллиштирилиб, унда Шароф Рашидовга бағишланган бир қатор шерлар ва қўшиқлар,  унинг қаламига мансуб асар асосида саҳналаштирилган сахна кўриниши турли факультет талабалари томонидан ижро этилди.

Тадбир сўнгида, ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Раззақов  Шароф Рашидовнинг дунё хамжамиятида тутган ўрни мавзусида маъруза қилди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланади

Хотирангиз ўчмас, дилларда
Мангу порлар сиз қолдирган ном
Сиз тер тўккан у далаларда
Изларингиз кезади мудом

Бахш этдингиз бор умрингизни
Она халққа, юрт равнақига
Билдирдингиз сиз «Қахр»ингизни
Бешафқат чор салтанатига

Тарих гувоҳ – неча хақсизлик
Хақиқатнинг юзин ювмишдир
Келтирай деб элга бахтсизлик
Ёдингиз диллардан қувмишдир

Лек ҳақиқат мисоли ёғду
Қалбларимиз ёритди бугун
Рўёб бўлди дилдаги орзу –
Нишонламоқ бўлдик улуғ кун

100 йиллик таваллуд кунингиз
Муборак сиз суйган миллатга
Эзгу амал тўла умрингиз
Мухрланмиш абадиятга

 

Тиббий-педагогика 1 -боскич талабаси Феруза Файз

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan