«Маънавият ва маърифат кенгаши» нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6 ноябр санасида ТТА «Маънавият ва маърифат Кенгаши»нинг 2017-2018 ўқув йили ноябр ойи йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда: Талаба қизлар орасида олиб борилган маънавий-маърифий ишлар ҳақида (Маърузачи: Хотин қизлар қўмитаси раиси Л.К.Рахманова), Ўзбекистоннинг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси давлат дастури асосида академияда олиб борилаётган ишлар ҳақида (Маърузачи: ОМХ факультети бўйича декан муовини Н.Ҳ. Абдурахмонова), Ҳарбий имтиёз асосида ўқишга кириб давлат гранти ва шартнома асосида тахсил олаётган талабалар билан ишлаш ҳолати (Маърузачи: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ТТА бошланғич ташкилоти етакчисининг ўринбосари Абдусаламов Ғайратжон), ОИТСга қарши кураш куни бўйича бажарилиши лозим бўлган ишлар (Маърузачи: маънавият ва маърифат ишлари бўйича прорекори Т.А.Бобомуротов) ва бошқа турли масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар ўртоқлашилди ва келгуси режадаги ишлар кўлами белгилаб олинди.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan