“Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусидаги маънавий маърифий учрашув ўтказилди

Дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши, асосан, куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганидан далолат беради”.

                                        Ш.М.Мирзиёев

Экстремизмнинг ўзини талқин қиладиган бўлсак, ўзлари мансуб бўлган диний конфессия вакилларини радикал ҳаракатларга чорловчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажовузкор сиёсий фаолиятдир. Шу муносабат билан жорий йилнинг 13 ноябр санасида Тошкент тиббиёт академиясига қарашли Академик лицейнинг мажлислар залида “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусидаги маънавий маърифий учрашув ўтказилди. Тадбир “Қиёматга қолган қарз”номли фильм намойиши ҳамда ўзбек хонандаси Қиличбек Мадалиевнинг “Ватанга хоинлик қилган Ўзбек эмас” қўшиғига ишланган клипининг намойиши билан бошланди. Талабалар жуда катта хаяжон билан видеофильмни ва куйни эшитиб, томоша қилишди. Хозирги пайтда диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари давлатимизга хам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти. Видеофильм таасуротлари билан талабаларимиз хам ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Жумладан даволаш факультети 5 босқич талабаси Мейлиев Отабек, Тиббий педагогика факультети 1 босқич талабаси Файзиева Феруза, Олий маълумотли хамшира факультети 1 босқич талабаси Истамқулова Махлиё, даволаш факултьтети 6 босқич талабаси Хабибуллаев Санжарбеклар  ўзларининг фикрларини билдирдилар. Талабаларнинг фикридан  кейин  сўз навбатини Вазирлар Махками диний ишлар қўмитаси раиси Ж.Алиевга берилди. Халқаро терроризмга Суриядаги Ўзбекларнинг иштироки хақида бўлди.Хар муаммони хозирги кунгача хал қилиб келинган бундан кейин хам бу диний муаммоларни хал қилинади. Фақатгина бунга хар бир инсон дадил харакат қилиши керак.Авваллари одамларга диний экстемистик ғояларни сингдиришга кўплаб вақт талаб қилинган бўлса хозирги кунда бу ғояларни сингдиришга жуда хам оз вақт сарфланмоқда. Хаттоки 1ой ҳам етарли бўляпти. Бу жараён жуда хам тезлик билан амалга ошмоқда. Шунинг учун хам биз биргаликда дадил харакатни бошлашимиз ва тенг харакат қилишимиз лозим. Лоқайд бўлмаслигимиз керак. Давлатимиз, Президентимиз  томонидан шундай мақсадлар қўйдиларки, йўлдан адашган ёшларимизга яна бир бор имконият беришимиз, уларни бизнинг миллатмизга хос бўлган кечиримлилик асосида уларни кечиришимиз кераклигини айтиб ўтмоқдалар. Маърузачимиз фикрича ислом динида умуман инсонларга озор бермаслик, уларни кўнглига заррача озор бермаслик кераклиги билдирдилар. Давлатимиз томонидан диний билим ва савияни ижобий беришлик учун мухтарам Президентимиз томонидан қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, “Онлайн” тизимида интернетдан фойдаланиш йўлга қўйилган, сайтларда фойдаланишда иложи борича “UZ” домени орқали фойдаланишни тавсия қилишимиз мумкинлигини  айтиб ўтдилар. Ундан сўнг даволаш факультети 1 курс талабаси томонидан қуйидагича савол берилди. Яъни “Хозирги фильмдан кўришимиз мумкинки ушбу хунрезгиликларни содир қилган ватанфурушларнинг фақатгина ота оналари айбдор дейишимиз мумкинми?” деган саволларга етарлича жавоб олишди. Ундан кейин сўз навбати ТТА ижтимоий фанлар кафедраси профессори Д.Норқуловга берилди. Бу диний мавзуга оид 2017-йил 17-сентабрда БМТ томонидан Халқаро Ташкилотлар йигилиши ўтказилди. Бунда Президентимиз энг кўп таклиф билдирган бўлди. Жумладан Ислом дини тўғри йўлга дават этишини, аждодларимизнинг китобларини ўрганишимиз, уларни фикрларини ўрганишимиз кераклигини айтиб ўтди. БМТнинг йигилишида “Терроризмнинг илдизи қаердалигини таълим тарбия ишларини маърифат йўлида олиб бориш кераклигини айтиб ўтилиб, “Диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари” мавзусида барча факультет ва гурухлар кесимида мунтазам олиб борилиши ва мураббийларнинг ўз гурухларида ҳар бир талаба билан индивидуал тарзда тушунтириш ишлари  олиб борилишига келишиб олинди.Йиғилиш сўнгида  Олий ва ўрта махсус касб-хунар таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Раззоқов талабаларга келгуси уқиш ва ишларида улкан зафарлар тилаб, хеч қачон лоқайд бўлмасликка, фақатгина ижобий ишларни амалга оширишга чақирди. Ушбу тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди.

                                                                                                                                                                                                                               ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan