Cирдарё, Гулистон ва Янгиер тиббиёт коллежларида ТТА педагоглари томонидан 1-декабр “СПИДга қарши кураш куни”га бағишланган семинар маърузалар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 18 ноябр куни тиббиёт коллежлари билан ҳамкорликни самарасини ошириш мақсадида Сирдарё, Гулистон ва Янгиер тиббиёт коллежларида ТТА микробиология кафедраси ассистентлари Д.Ю.Раманова, З.Б.Джураева ва Жамоат саломатлигини сақлаш мактаби кафедраси ассистенти Э.Р.Уразалиевалар томонидан 2-3 курс талабалари учун “1-декабр СПИДга қарши кураш куни”га бағишлаб “ОИТС/ОИВ эпидемиологияси, замонавий лаборотор ташҳис усуллари, юқиш йўллари ва олдини олиш чороа-тадбирлари” мавзусида семинар маъруза ташкил этилди. Маърузада ҳозирги кун вабосига айланган ОИТС касаллиги, касалликнинг онадан болаларга юқиш холатларини олдини олиш ва тиббиёт ходимлари томонидан фавқулодда бажариладиган ишлар тўғрисида видеороликлар, видеослайдлар намойиш этилиб ўқувчиларга маълумотлар берилди ва огоҳликка даъват этилди. Шунингдек семинарлар давомида талабаларни касбга йўналтириш мақсадида ТТА тўғрисида маълумотлар берилиб, “Сиз ТТАни биласизми”мавзусидаги слайдлар намойиш қилинди. Ўқувчи ва ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.