Соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасидаги халқаро ҳамкорлик доирасида 2017 йилнинг 25-ноябрида Тошкент тиббиёт академиясига невроголия сохасидаги етакчи мутаҳассис, Бутунжахон инсультга қарши кураш жамияти вице-президенти профессор Натана Борнштейннинг ташриф буюрди.
Маълумот учун: Профессор Натан Меир Борнштеин – Сиена Университетининг тиббиёт факултетини (1973г., Сиена, Италия) ва Технион тиббиёт мактабини (1976г., Хайфа, Исроил) тамомлаган. Кейинчалик Исроилнинг турли тиббиёт ва таълим муассасаларида, шунингдек Торонто(Канада) Университетида таҳсил олган. Ҳозирги кунда профессор Исроилнинг етакчи тиббиёт марказларида ва клиникаларида невролог сифатида, “Ихилов”тиббиёт маркази неврология бўлими раҳбари ва Бутунжахон инсультга қарши кураш жамияти вице-президенти сифатида фаолият юритмоқда.
Ушбу халқаро экспертнинг Тошкент тиббиёт академиясига ташрифи Бутунжахон инсультга қарши кураш кунига тўғри келди. Ташриф доирасида профессор Н.Борнштейн “Ўткир инсультда ҳаракат функциясини тикланиши” мавзусида қўшма интеграл маъруза ўқиди. Ушбу маъруза тақдим этилган мавзуга қизиқиш уйғотган академиянинг профессор-ўқитувчилари, мутаҳассислари, магистр ва талабалари учун долзарб ўқув тадбири бўлди. Халқаро мутаҳассис билан биргаликда маърузани ТТА Асаб касалликлар кафедраси раҳбари Г.Рахимбаева ўқиди. Ушбу маъруза неврология ва бошқа аралаш соҳалардаги мутаҳассислар учун инсултни даволашнинг илғор илмий асосланган усуллари билан танишиш ва беморларни реабилитация қилиш, неврологик беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда етакчи чет эл тажрибаларини ўрганиш имкониятини берди. Тадбир ТТА илмий ишлар бўйича проректори Т.Набиевнинг миннардорлик сўзлари ва эсталик учун фотосуратлар билан якунланди.
ТТА Халқаро бўлим