«Бутун жаҳон ногиронлар куни» муносабати билан ташкиллаштирилган очиқ тадбир бўлиб ўтди

Олий маълумотли ҳамшира факультетининг Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси жамоаси томонидан Бутун жаҳон Ногиронлар куни муносабати билан ташкиллаштирилган очиқ тадбир  бўлиб ўтди.

 

Салимова М.Р, Икрамов А.И, Туймачев Ў.А. ва бошқа кўплаб ўқитувчи-профессорлар, ҳамда Олий маълумотли хамшира факльтети 201 гурух талабалари шу билан бирга тадбирга ўз хиссаларини қўшган даволаш факультети 303 гурух, 605-606-гурухлар ва тиббий педагогика факультети 702 гурух, харбий тиббиёт факультети 601 гурух талабалари иштирокида олиб борилди.

Тадбир  давомида Олий маълумотли хамшира  факультети 201 гуруҳ талабалари томонидан қизиқарли янгиликлар ва саҳна кўринишлари ташкиллаштирилди. Биринчи бўлиб сўз ТТА  Жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси мудири профессор Рустамова Х.Е га берилди.  Улар ўз сўзларида Хайр-саҳоват, инсонпарварлик ва мурувват халқимизга хос улуғ анъана. Айниқса, кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш савоби улкан амаллар сирасига киради ва сиз талаба ёшлар шу жумладан барча тиббиёт ходимлари ва бўлажак шифокор ёшларимиз тадбирга алохида ўзгача эътибор ва маъсулият билан ёндошаётганликлари учун ташакур айтдилар. Сўз кафедра ассистенти Салимова М.Рги берилди  “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили 3 декабр “Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 600 минг нафардан зиёд ногиронларга Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Бугунги тадбирга келган ва ўз хиссасини қўшган барча тиббиёт ходимларига ташакур айтди. Кафедрадаги хар бир педагог ходимларнинг ўкув хоналарига 201 гурух талабалари ташриф буюрдилар ва тадбир мохиятини тушунтириб бердилар. Тадбирга барча талаба ёшларни қатнашишлари, ўз тилак ва мехрибончиликларини намойиш этиш истагида бўлган ёшларимизни таклиф этдилар. Жумладан  тадбиримизда қатнашган ўқитувчи-профессорлар ва ёш бўлажак тиббиёт ходимлари бўлмиш талабаларимиз  яхши ниятлари ва мехрибончиликларини ногирон болаларимизга айтиб ўтдилар. Барча тадбирда хамдардлик билдирган талабалар ва барча ўқитувчиларимиз видео лавхага мухирланиб қолдилар.Тадбир сўнгида  Жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедрасидаги барча ўқитувчи ва прфессорлар ногирон болаларимиз учун хайр- саховат кўрсатиш мақсадида ўз хиссаларини қўшиш тарафдорликлари ва ногирон болаларимиз кўнглини қўтариш мақсадида «Мурувват» ногирон болалар учун  1- сонли интернат уйига  болалар учун совға саломлар олиб ташриф буюришди. «Мурувват» ногирон болалар учун  1- сонли интернат уйи директори  А.Т. Джафарова ТТА ходимлари ва талабаларни илиқ муносабат билан кутиб олдилар.  Республикамиздаги аҳолининг орасида ногиронлар учун яратилган барча шароитлар мавжудлиги ва давлатимиз раҳбарияти томонидан уларга бўлган катта эътибор тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. ТТА си, Жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил эти шва бошқариш  кафедраси  ходимлари ва талабалари томонидан олиб келинган совғаларни ўз эгаларига топширилди.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan