КОНСТИТУЦИЯ –БОШ ҚОМУСИМИЗ!

Ҳар бири миллатнинг тараққий ва

таолийси ишларини ўз вақтида низомдан

чиқармай тартиб ила юритмакга боғлиқдир

Абдулла Авлоний

Маълумки, аждодларимизнинг азалий орзуси мустақиллик ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи учун Ўзбекистон буюк давлатга айланиши ва инсон ҳуқуқлари устувор бўлган фаровон ҳаёт қуриш асри бўлди. Бу кунларни ота-боболаримиз орзуси бўлган ва бу кун учун ўз жонини фидо қилганлар.

Бу борада 2017 йилнинг 6 декабр санасида даволаш факультетига қарашли 2-сонли ички касалликлар кафедраси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган “Конституция –бош қомусимиз!” мавзусида кафедра мудири, факультет маънавият ва маърифат ишлари декан ўринбосари, 2-сонли ички касалликлар кафедраси маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъул ўқитувчи, 2-сонли ички касалликлар кафедраси магистратура, клиник ординатура ва бакалавриат босқичидаги талабалар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Дархақикат, конституциявий-ҳуқуқий маданиятни шакллантириш инсон ҳуқуқларидан ажралмасдир. Шунинг учун Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлар, эркинликлар ва мажбуриятларни тушунтириш ва тушуниб олишга бундан кейин ҳам жуда катта эътибор бериш лозим.Бинобарин, ҳар қандай Қонун аввало уни билиш ва ҳурмат қилиш, унга сўзсиз риоя этиш орқали том маънода қонунийлик касб этади.

Кафедрада асосан ёшлар иштирокида бўлиб ўтган ушбу тадбирда бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ва амалий касб-ҳунарларга эга бўлган ёшларгина мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкинлигини яна бир исботи бўлди.

 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

ФОТОЛАВХАЛАР:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan