БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРЛАРИМИЗ

Бугунги кунда дунё миқёсида гиёҳванликка қарши кураш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Гиёҳванд моддалар инсон ҳаётини издан чиқариб, уни хазон қилади, оилаларни пароканда қилиб, болаларнинг тирик етим бўлишига сабабчи бўлади. Халқаро миқёсда глобал муаммога айланган ушбу иллат фақат одамлар соғлиғига путур етказиб қолмай, бутун жамият, келгуси авлод саломатлиги учун хавф туғдирмоқда.

Мутахассислар маълумотларига кўра, ҳозирга келиб дунё бўйича икки юз ўн миллион нафардан ортиқ гиёҳванд рўйхатга олинган. Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, одам гиёҳванд моддалар асирига айлангач, ўрта ҳисобда беш йилдан ортиқ умр кўра олмас экан. Дунёнинг кўпгина мамлакатларини ўз домига тортаётган СПИД, халқаро террорчилик каби бало-қазолар ҳам гиёҳвандлик балоси билан боғлиқдир. Бу иллат кейинги пайтда инсониятни бутунлай хавф остига солиб қўймоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 1-декабр санасида  ТТАда Тиббий педагогика факультетининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини С.Ш.Рустамова бошчилиги 101 гурух талабалари 1 декабр “ ОИТС”га қарши кураш куни муносабати билан “Биз соғлом турмуш тарафдорларимиз” номли тадбирни Мирзо Улуғбек тумани 50 сонли ўрта мактабда ўтказилишида алоҳида рамзий маъно бор.

Чунки аҳоли ўртасидаги тиббий маданиятни янада оширишни мактаб ёшидаги болалардан бошлашни ва ҳозирги вақтда гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича кўплаб давлатларда муайян тадбирлар, йирик-йирик лойиҳалар  амалга оширилаётганини инобатга олган ҳолда бу каби тадбирлар айни муддао ҳисобланади.

Лекин, бу борада амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш, гиёҳвандликка қарши курашнинг асосий омилларидан бўлган соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларини кучайтириш, инсонлар онгига гиёҳвандликнинг оғир оқибатларга олиб келувчи, ўнглаб бўлмас фожеага етакловчи “оғу” эканлигини сингдириш лозим.

 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan