Конституция кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир

Тошкент тиббиёт академияси “Тиббий профилактика” факультети “Информатика ва биофизика” кафедраси педагог-ходимларининг

ушбу факультет 1-курс талабалари билан ҳамкорликда 7.12.17 й.да ўтказилган Конституция кунига бағишланган

 маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди

Қатнашдилар: “Тиббий-профилактика” факультети декани проф. Ф.И. Саломова, маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини А.Раззоқов, “Анатомия ва ОХТА” кафедраси мудири проф. Сагатов Т.А., “Коммунал гигиена”  кафедраси доценти Шерқўзиева Г.Ф., “Информатика ва биофизика” кафедраси ўқитувчилари Эрметов Э.Я., Норбўтаева М.Қ., Абдужабборова У.М., Собиржонов А.З.,Тўхтахўжаева Ф.Ш., Саидназарова И.Ш. , Сайфуллаева Д.И. ва 1-курс талабалари.

Тадбирни Тиббий-профилактика факультети декани проф. Саломова Ф.И. очиб берди: “Конституция барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолатидир. Истиқлол йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг замирида энг аввало инсон хуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида тан олиниши каби ҳаётий тамойил ётади. Ана шу каби ғоялар бундан 21 йил муқаддам қабул қилинган Бош қомусимизда алоҳида мустаҳкамланган.

Конституция – бу, истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, дини, ирқи, тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, фуқаролик жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи дастуриламал ҳужжат “.

Чиндан ҳам, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма икки йиллиги кенг нишонланган жорий йилда Конституция куни байрами ҳам ўзгача руҳ ва кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда. Зотан, ўтган йигирма икки йил давомида давлатимизнинг халқаро майдонда ўз ўрнини топиши, барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ва юксак марраларга эришиш, халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровон ҳаёт барпо этишда асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Олдимизга қўйган бош мақсадимиз – ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимиз ҳам конституциямизга таянган ҳолда олиб борилмоқда.

Энг муҳими, Конституциямизда инсон шаъни, қадр-қиммати олий қадрият сифатида эътироф этилган. Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб ана шу эзгу тамойил асосида иш олиб борилмоқда. Барча ишларимиз аҳолининг тинч ва фаравон ҳаёт кечириши, дастурхонимиз тўкин-сочинлиги йўлида амалга оширилмоқда, деди туманимиз ҳокими ўз сўзида.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўз нутқларида тарихан қисқа давр мобайнида Конституция ўз юридик тарихининг кўп асрлик ҳуқуқий анъаналари ва жаҳон тажрибасининг энг илғор жиҳатларини, энг мақбул принципларини ўзида мужассамлаштирганлигига ва уни амалда тўла намоён этаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар”.

Тадбирда  Конституция кунига бағишланган шеър ва қўшиқлар ижро этилди. Тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

  Кафедра мудири                                                                                   М.И.Базарбаев

  Кафедра маънавий-маърифий ишларга масъул                       У.М.Абдужабборова

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan