1 курс талабалари билан учрашув

“ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИ ЙИЛИ” ДОИРАСИДА 1 курс талабалари билан учрашув

 

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном олган 2017 йилнинг дастлабки кунларидан бошлаб жорий йилда олдимизда турган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган иқтисодий, сиёсий ҳамда ҳуқуқий соҳадаги кенг қамровли ислоҳотларни, энг аввало, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг амалий ижроси сифатида ва унинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2017 йилнинг 9-декабридан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясида ҳам кенг кўламли тадбирлар туркуми бошланди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” доирасида 1 курс талабалари билан учрашувнинг асосий мазмун моҳиятида

  1. Хуқуқбузарлик ва уни олдини олиш чора – тадбирлари;
  2. 9 декабрь – коррупцияга қарши курашиш халқаро куни;
  3. Экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари;
  4. Гиёҳвандлик – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат;
  5. Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари;
  6. Одам савдоси – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат каби бугуннинг энг долзарб масалалари ҳусусида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиши кўзда тутилади.

2017 йилнинг 9-12 декабр саналарида Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Л.Н.Туйчиев, маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, маънавият ва маърифат бўлими, гурух мураббийлари, факультетларнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовинлари ва барча факультетларнинг 1-босқич талабалари билан ўтказилган давра сухбати турли ҳил савол-жавобларга бой ва интерактив очиқ мулоқот тарзида ўтказилмоқда.

Тадбир хали Академиянинг бошқа юқори курс талабалари билан ўтказилиши кенг кўламда режалаштирилмоқда.

ТТА маънавият ва маърифат бўлими


Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan