2017 йил 4 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Қонун асосида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар ўз мазмун моҳияти, мақсади билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг янги босқичини бошлаб берди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 9-декабр санасида Тошкент тиббиёт академиясига қарашли академик лицейнинг мажлислар залида академия ректори Л.Н.Туйчиев, маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, декан ўринбосарлари, гурух мураббийлари, даволаш факультетининг 1-босқич талабалар ва профессор-ўқитувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш» тўғрисида 2017-йил 3-январда қабул қилинган қонуни ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 февралдаги қарори билан тасдиқланган 2017—2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда академиянинг 1-босқич талабалари ўртасида ушбу иллатнинг жамиятимизга салбий таъсири, бунинг орқасидан келиб чиқадиган жиноятчилик ҳамда юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти юзасидан тегишли фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Таъкидланганидек, Коррупция бу — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеъидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш хисобланади.
Коррупция жиноятчилигига қарши кураш ва бундай жиноятлар учун жазо тайинлаш билан боғлиқ қонун нормаларини такомиллаштириш борасида махсус қонун қабул қилинганлива мамлакатимиз томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2003 йил 31 октябрдаги Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси ратификация қилганлиги хақида тўлиқ маълумотлар берилди. Халқаро «Коррупцияга қарши курашиш» куни 9-декабр эканлигининг ўзи ҳам бу жахон миқёсидаги муаммо эканлиги далолат беради.Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, айниқса, порахўрлик жиноятларининг олдини олиш ва уларни фош этиш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга коррупцияга қарши курашиш тизими асосан мансабдор шахсларнинг пора олиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган бўлиб, уларни пора олишга қизиқтирувчи ҳолатлар ҳақида айтиб ўтилди.
Тадбир давомида талабаларга шиддат билан ривожланиб келаётган бугунги кунда хар бир нарсага ўз вақтида кураша олишимиз кераклиги ва буни бугундан бошлашимиз кераклиги тушунтирилди.Давра сухбати мобайнида коррупцияга оид мисоллар ва статистик маълумотлар тақдим этилди.
ТТА маънавият ва маърифат бўлими