2017-ўқув йили Тошкент тиббиёт академияси Илмий кенгаши қарорларининг (2017 й. август-декабр ойлари) бажарилишини назорат таҳлил қилиш мақсадида қуйидаги таркибда ишчи гуруҳи тузилди:
- Раис: Ў.М. Миршарапов;
- Раис ўринбосари: Г.А.Исмаилова
Аъзолар:
- Ф.Ш. Тухтахўжаева,
- М.Ш. Махамаджанова,
- Х.Т. Мирахмедова,
- Г.С. Агзамова,
- Х.А. Садуллаева,
- С.Г.Алимова,
- М.Т. Зубайдуллаева.
Ишчи гуруҳ томонидан Тошкент тиббиёт академияси Илмий кенгашининг қарорлари ректорат бўлимларида ва деканатларда бажарилиши ўрнатилади.
Ўрганиш натижалари 2018 йилнинг 5 январь санасига қадар академия ички назорат инспекцияси ва мониторинг бўлимига ёзма равишда тақдим этилсин.
Тошкент тиббиёт академияси даволаш, тиббий профилактика, малака ошириш, олий маълумотли ҳамшира ва тиббий педагогика факультетлари деканлари: Б.Т. Холматова, А.А. Хамраев, Ф.И. Саломова, А.А. Ирназаров, Ш.Х Бакиеваларга:
- 2017-2018 ўқув йилида Тошкент тиббиёт академияси Илмий кенгаши қарорларини (2018 й. август-декабр ойлари) тегишли кафедраларда бажарилиши ўрганилсин ва натижалар ҳақидаги ҳисоботлар 2018 йилнинг 5 январ санасига қадар академия ички назорат инспекцияси ва мониторинг бўлимига тақдим этилсин.
Ушбу фармойишни ўз вақтида ректорат бўлимлари ва деканатларга етказиб берилишида, девонхона бошлиғи С.Р. Муминова масъул этиб тайинлансин.
Фармойиш ижросининг назароти илмий ишлар бўйича проректор Т.А. Набиев зиммасига юклатилсин.