Магистр – талабаларга очиқ маъруза бўлиб ўтди.

Тошкент тиббиёт академияси 2 – ўқув биноси 1 – қават Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси маърузалар залида 14 декабр 2017 йил магистр талабаларга “Клиник саволни шакллантириш. Интернетдан тегишли ахборотларни қидириш” мавзусида  очиқ маъруза бўлиб ўтди.

Маърузачи: Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби доценти Г.С. Авезова

Маърузада Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби ҳамда Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси профессор-ўқитувчилари қатнашди.

Ҳар бир тиббиёт ходими ўз амалиётида бемор муаммосини ҳал қилиш учун клиник саволни шакллантириб, унга жавоб излашни билиши керак. Бунинг учун эса далилларга асосланган тиббиёт фани, жумладан интернетдан керакли ахборотларни қидириш кўникмалари бўлиши керак. Айнан ушбу маърузада интернет ва асосий тушунчалар, интернетдан  керакли, ишончли маълумотларни қидириш, қидирув тизимлари, далилларга асосланган тиббиёт сайтлари, улар билан ишлаш, PUBMED кутубхонаси ҳақида, ундан фойдаланиш инструкцияси, шунингдек, клиник савол турлари ва уларни  шакллантириш (PICO) тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan