ЭЪЛОН. Мураббийлар фаолиятини ўрганиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-3151-сонли Қарори, Тошкент тиббиёт академиясининг 2017-йил 29-сентябрдаги 609-сонли буйруғини ижро этиш ҳамда мураббийлар фаолиятини назорат қилиш, уларни ўрнатилган тартибда 25 фоизгача устама ҳақ билан таъминлаш учун, мураббийларнинг фаоллик даражасини 100 баллик тизимда аниқлаш мақсадида

БУЮРАМАН

  1. Маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратовга, молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректор И.Х.Магзумовга, ички назорат инеспекцияси бошлиғи Ў.М.Миршараповга, факультет деканларига:

1.1. 2017-2018 ўқув йилининг кузги семестри давомида бош мураббийлар ва гуруҳ мураббийлари фаолиятини ўрнатилган 100 баллик тизимда аниқлаш учун ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

1.2. Декабр ойи давомида мураббийларнинг фаолиятини аниқлаш уларнинг тегишли ҳужатларини ўрганиш 2-иловадаги жадвал асосида ташкиллаштирилсин (маъсул факультет деканлари Б.Т.Холматова, Ф.И.Саломова, А.А.Хамраев, Ш.Х.Бакиева, А.Имамов, мурабийлар кенгаши раиси О.М.Миртазаев, маънавият ва маърифат бўйича декан муовинлари Ж.Ҳайтимбетов, А.Раззоқов, Н.Абдурахмонова, С.Рустамова, П.Н.Файзибаев).

1.3. Мураббийлар фаолиятини ўрганиш натижалари академиянинг 2017 йил октябр ойидаги илмий кенгашида тасдиқланган 100 баллик тизим мезонлари асосида таҳлил қилиниб 25 фоизгача устама ҳақ тўлаш учун, мураббийларнинг табақалаштирилган рўйхати академия илмий кенгашига киритилсин (маъсул ички назорат инспекцияси бошлиғи  Ў.М.Миршарапов).

2.Мураббийларга устама ҳақ тўлаш учун зарур бўладиган маблағлар ҳажми аниқлансин ва академиянинг  2018 йилги харажатлари сметасига тасдиқлаш учун киритилсин (Маъсул молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректор И.Х.Магзумовга).

Ушбу Фармойишнинг ижросини назорат қилиш, маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А. Бобомуратов зиммасига юклатилсин.

 

Ректор                                                                                                           Л.Н.Туйчиев

                                                                                                                                                                     1-илова

2017-2018 ўқув йилининг кузги семестрида мураббийлар фаолиятини баҳолаш ҳайъатининг таркиби

     
1. Миршарапов Ў.М.  Раис. Ички назорат инспекцияси бошлиғи
    Аъзолар:
2. Миртазаев О.М. Мураббийлар кенгаши раиси.
3. Расулов Ш.М. Мураббийлар кенгаши котиби.
4. Кулманова М.У. Биологик кимё кафедраси мудири.
5. Матназарова Г.С. Эпидемиология кафедраси мудири.
6. Тўхтаназарова Ф. Ички назорат инспекцияси услубчиси.
7. Ҳайтимбетов Ж. Даволаш факультети декан муовини
8. Рустамова С. Тиббий-педагогика факультети декан муовини

                                                                                                                                                           2-илова

2017-2018 ўқув йилининг кузги семестрида мураббийлар фаолиятини баҳолаш жадвали

Ўтказилиш вақти Факультетлар Курслар
1 20-декабр ОМХ 1,2,3.
2 20-декабр Тиббий-педагогика 1-7.
3 21-декабр Даволаш 1-3.
4 22-декабр Даволаш 4-7.
5 26-декабр Магистратура мураббийлари 1-3.
6 27-декабр Тиббий-профилактика,

Тиббий-биология.

1-6.

1-3.

       

 

Изоҳ: Ишчи гуруҳ соат 14 00 дан  ТТА маънавият хонасида (5-ТТЖ, 1-қават) йиғилади.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan