Мамлакатимизда илмий салоҳияти юқори, маънан-ахлоқан етук, жисмонан баркамол авлодни тарбиялаш борасида ишлар босқичма-босқич амалга оширилиб, ёшлар сиёсати мамлакатнинг бош сиёсати даражасига кўтарилди. Бунинг натижасида мамлакатимиз ёшлари илм-фан, маданият, спорт соҳаларида юрт шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқдалар. Бу борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ўзларининг барча чиқишларида ёшлар масалалари, уларни ҳар томонлама камол топиши учун маънавият, қадриятлар, аждодларимизга муносиб ворис қилиб тарбиялашнинг аҳамияти ҳақида такидламоқдалар. Жумладан, БМТнинг 72 сессиясидаги маърузаси ёшларни қандай асраш ва бутун дунё ёшларини бирлаштиришга оид таклифлари хориж сиёсий шархловчилари томонидан катта эътирофга сазовор бўлди. Чунки бугунги шиддат билан ривожланаётган тараққиёт даврида ёшлар масаласи муҳим аҳамият касб этмоқда. Дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, ғаразли мақсадларни қўзлаган ёд ғояларнинг шиддат билан ёйилиши ёшлар онги ва қалбига салбий таъсир этаётганлигини барчамиз гувохи бўлиб турибмиз.
Бу борада Тошкент тиббиёт академиясида 2018 йил 6 январ куни маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ушбу соҳада амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида “Тошкент тиббиёт академиясида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, тарбия тизимининг мақбул усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида профессор-ўқитувчиларнинг анжумани ташкил этилди.
Ушбу анжуман Тошкент тиббиёт академиясида анъана тусига кирган бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг долзарб масалаларини қамраб олганлиги билан аҳамиятли ҳисобланади. Ушбу анжуманда кун тартибидан жой олган мавзулар ўзининг долзарблиги билан муҳим аҳамият касб этади:
Республика Маънавият-маърифат маркази Миллий ғоя ва мафкура тадқиқотларини ташкил қилиш бўлими бошлиғи ф.ф.н. Ш.Н.Тўраев “Маънавият – жамият тараққиётининг асосий омили” мавзусида маъруза қилар экан ёшларнинг маънавий жиҳатдан етук тарбиялашнинг муҳим омиллари тўғрисида;
Тошкент давлат юридик Университети профессори Ж.Т.Холмўминов – Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожатида таълим ва соғлиқни сақлаш тизими олдига қўйилган масалаларнинг устивор ғоялари ва унинг жамият ҳаётидаги муҳим омиллари тўғрисида;
Тошкент давлат иқтисодиёт Университети маънавий ва маърифий ишлар проректори М.М.Комилов – маънавий – маърифий ишлар жараёнини такомиллаштириш, тарбия самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш тўғрисида ушбу мавзуда тарбия жараёнинг янги технологиялар орқали самарали ташкил этиш йўллари тўғрисида;
Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А. Бобомуратов – “2018 йил – фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да Тошкент тиббиёт академияси жамоасининг олдига қўйилган вазифалар ва амалга оширишимиз лозим бўлган вазифалар тўғрисида;
Тошкент тиббиёт академияси мураббийлар кенгаши раиси, профессор О.М.Миртозаев Тошкент тиббиёт академияси мураббийларининг фаолият самарадорлиги ва масъулиятини янада оширишга қаратилган чора – тадбирлар тўғрисида маърузачилар томонидан батафсил тўхталиб ўтдилар.
Анжуман Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида қизғин ва таасуротга бой холда ўз якунига етди.
ТТА маънавият ва маърифат бўлими
Фотолавхалар: