ИЧКИ ТУРИЗМ – ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ДЕМАКДИР

Ўзбекистон тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёдаги етакчи ўн мамлакатдан биридир. Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива, Шаҳрисабз, каби шаҳарларимиз бутун дунёда қадрланади. Мамлакатимизда сайёҳликнинг экотуризм, геотуризм, тарихий ва маданий туризм, тиббий, этник, спорт йўналишлари, алпинизм каби кўплаб турлари изчил ривожланмоқда. Барча ҳудудларда янги сайёҳлик йўналишлари ишлаб чиқилмоқда, транспорт коммуникациялари ва хизмат кўрсатиш изчил яхшиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 декабрь куни «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони айни муддао бўлди. Янги йил арафасида қабул қилинган ушбу фармон Ички туризм тобора ривожланиб бораётган мамлакатимизда кўплаб ватандошларимизнинг юртимиз бўйлаб саёҳат қилишига имкониятлар яратилди.

Бу борада Тошкент тиббиёт академияси жамоасидан ҳам бир гурух ишчи ходимлар қишки таътилдан унумли фойдаланиб, мамлакатимиз бўйлаб саёхатга ошиқдилар. Чунки, буюк ўтмишга эга буюк миллатнинг ўзликни англаш борасида қадамларининг салмоқли бўлиши учун ва ўз тарихини, маданиятини чуқурроқ англаш мақсадида шу каби хайрли тадбирлар ташкил этилмоқда. Юртдошларимизнинг мамлакатимиз бўйлаб саёҳати хали давом этмоқда.

 

ТТА маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan