Эълон. Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун танлов

«Best IP – 2018»

Интеллектуал мулк объектлари, жумладан ихтиро, фойдали модел, саноат  намунаси, селекция ютуғи ҳамда ЭҲМ учун  дастур ва маьлумотлар базаси учун берилгаи ҳуқуқий мухофаза хужжатига эга бўлган Олий таълим муассасалари, илмий-тадкикот институтлари, саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари, олимлар, тадқиқотчилар, ёш дастурчилар ва бошқа хуқуқ эгалари

ДИҚҚАТИГА!

Мамлакатимизда  2018  йил – «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши  муносабати билан ҳамда 2017 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга  мурожаатномасида белгиланган топшириқларни бажарилишини таъминлаш борасида инновацион фаолликни ошириш, янги технология  ва рақобатбардош махсулотларни яратишга кўмаклашиш, ҳамда ёшларни инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Танлов “Энг яхши ихтиро” “Энг яхши фойдали модел”, “Энг яхши саноат намунаси”, “Энг яхши селекция ютуғи”, “Энг яхши ЭХМ учун  дастур ва маълумотлар базаси” хамда “Ёшлар ўртасида энг яхши ЭХМ учун дастур муаллифи” номинациялари бўйича ўтказилади.  Танловда иштирок этиш учун хужжатлар 2018 йилнинг 10 январидан 2018 йил 10 апрелига қадар  қабул қилинади. Танлов ғолиблари “26  апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни» арафасида эълон қилинади, хамда эсталик совғалар ва пўл мукофотлари билан тақдирланадилар.

Танлов иштирокчилари қуйидаги хужжатларни тақдим қиладилар:

– ариза (танлов Низомининг 1-иловасига мувофик шаклда тўлдирилган);

– мухофаза хужжати (лари)нинг нусхаси;

– обьектдан фойдаланиш далолатномаси ёки объекти фойдаланишга тайёрлиги тўғрисидаги бошка хужжат (тажриба ёки саноат синови  далолатномаси, лицензия шартномаси, тадбиқ қилиш далолатномаси ва ш.к.) Танловга талабномалар иш кунлари соат 9:00дан 17:00 гача  қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100000, Тошкент шахри. Мустакиллик шох кўчаси. 59-уй (5-кават, Агентлик кутубхонаси),    Шунингдек, танловга хужжатлар электрон тарзда tanlov@ima.uz электрон манзилида хам қабул қилинади. Хужжатлар Энг яхши  интеллектуал мулк объектлари учун “Best IP – 2018” танловига деб кўрсатилган холда топширилиши лозим.

Маълумот учун телефонлар:  0 371  232-50-27,  0 371  232-50-50, 0 371 232-50-13.

ТТА ИПКТБ: +99871 214-86-38

ИПКТБ бошлиғи, т.ф.н. Р.Ж. Матмуродов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan