Ҳалқаро илмий – амалий конференция
(26-27 апрель 2018 йил Актобе, Қозоғистон)
«Узлуксиз тиббий профессионал ривожланиш»
Марат Оспанов номли Ғарбий-Қозоғистон Давлат Тиббиёт университети барча қизиқувчиларини «Узлуксиз тиббий профессионал ривожланиш»га бағишланаган Ҳалқаро илмий – амалий конференция ишида қатнашишга таклиф этади. Конференция 2018 йил 26-27 апрелда Қозоғистонинг Ақтобе шаҳрида бўлиб ўтади.
Конференциядан кўзланган асосий мақсад: тиббиёт олий таълим муассасалари профессор – ўқитувчиларининг илмий – амалий кўникмаларини илм ва техниканинг охирги ютуқларидан фойдаланган холда юксалтиришга қаратилгандир.
Конференция материаллари «Марат Оспанов номли Ғарбий-Қозоғистон давлат тиббиёт университетининг конференциялар журнали “серияси”да» чоп этилади. Ушбу журнал Россия ихтибослаш индексида (цитируемост) қайд этилгандир.
Конференцияда иштирок этиш истагани билдирганлар 2018 йил 1 мартга қадар ТТА Халкаро алоқлар бўлимига мурожат этишингизни сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефонга мурожат этишингиз мумкин. +99871 214-82-91
ТТА Халқаро алоқалар бўлими