2018 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Миллий университетида университетнинг 100 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон Миллий университети — Марказий Осиёда замонавий олий таълим тизимига асос солган маскан” мавзусида иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани ўтказилади.
Анжуманга тезислар жорий йилнинг 1 март кунига қадар Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультетида ташкил этилган Таҳрир ҳайъати томонидан қабул қилинади.
Маълумот учун: 246-36-56 Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультета.
Шу муносабат билан мазкур анжуман тўғрисидаги маълумотларни Сиз раҳбарлик қилаётган олий таълим муассасасидаги иқтидорли талабалар эътиборига етказишингиз ва уларнинг фаол иштирокини таъминлашингиз сўралади.
Илова: Анжуманнинг ахборот хати.