Тошкент тиббиёт академиси тасарруфидаги стоматология йўналишидаги мутахассислик кафедранинг профессор-ўқитувчиларини 30-31.03.2018 йил Нукус шаҳрида Ўзбекистон стоматологлари ассоциацияси, Тошкент давлат стоматология институти ва Қорақалпоғистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги билан биргаликда ўтказилаётган “Стоматологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида республика илмий-амалий анжуманига таклиф қиламиз.
Илмий – амалий анжуман ДАСТУР и
1.Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг экологик холатини стоматологик касалликларга таъсири
- Ўзбекистонда худудлар кесимида стоматология хизматининг муаммолари ва уларни бартараф этиш учун худудларнинг таклифлари
- Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги касалликларини ташхислаш ва даволош тадбирлари
4.Болалар стоматологиясининг муаммолари ва истиқболи
5.Стоматологик касалликларни соматик касалликлар билан боғлиқлиги
Илмий – анжуман дастурида кўрсатилган йўналишлар бўйича маъруза номларини ва тезисларни проф. С.М. Ризаевага (Rizayeva_sevara@mail.ru) 09.03.2018 йилгача юборишингизни сўраймиз.
ТТА ИПКТБ: +99871 214-86-38
ИПКТБ бошлиғи, т.ф.н. Р.Ж. Матмуродов