«ЎРГАНИШ, АНИҚЛАШ, БАЖАРИШ!»
Гигена ва эпидемиология бўйича халқаро олимпиада
Тошкент тиббиёт академияси Халқаро бўлими хабар беради:
2018 йилнинг 5 апрел санасида Екетеринбург шаҳрида, Ёш олимлар ва талабаларнинг «Фан ва тиббиётнинг долзарб масалалари» лойиҳаси доирасида «ЎРГАНИШ, АНИҚЛАШ, БАЖАРИШ!» номли гигена ва эпидемиология бўйича халқаро олимпиада бўлиб ўтади. Олимпиада ташкилотчилари Урал давлат тиббиёт университети.
Олимпиаданинг асосий мақсадларига академик ва профессионал мутахасисслик йўналишларини эгаллаш ниятидаги талабаларни ўқиб-ўрганиш ва илмий-изланишга қизиқишларини ҳамда олий тиббий таълим муассасаларининг фаолиятида фаолроқ иштирок этишини стимуллаш, касбга бўлган қизиқишни ва ижодий қобилиятларни шаклантириш ҳамда иқтидорли талабаларни рағбатлантиришга қаратилган ҳаракатлар киради.
Олимпиадада иштирок этишга келажакда Эпидемиология ва гигиена соҳасини танлаш иштиёқи бўлган барча талабалар таклиф этилади.
Олимпиада 2 йўналишда: эпидемиология ва гигена йўналишида ўтказилиши режалиштирилган.
Олимпиадада иштирок этиш истагида бўлганларни 2018 йил 16 мартга қадар ТТА Халқаро бўлимига қатнашиш учун ариза билан мурожаат этишингизни сўраймиз.
Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат этишингиз мумкин.
+998 71 214-82-91
ТТА Халқаро бўлими.