Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сон қарорига асосан ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 146-сонли буйруғида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, талабалари Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан дам олиш кунларида Республикамизнинг турли вилоятларига саёҳатлар ташкил этилди.
Тошкент тиббиёт академиясининг талабалар ва педагог ходимлардан бир гурухи “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида мамлакатмиздаги тарихий обидалар, зиёратгохлар ва дам олиш масканлари жойлашган ҳудудларга бир қатор ташрифларни амалга оширдилар.
Шундан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 17-18-19 март кунлари ТТА талабалари ва педагог ходимларидан 300 га яқини Самарқанд, Бухоро, Қорақолпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Тошкент вилояти Зангиота туманига ташрифларни амалга оширмоқда. Жумладан, тиббий профилактика ва олий маълумотли ҳамшира факультетларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинлари А.Раззоққов ҳамда Н.Абдурахмоновалар бошчилигида 60 кишидан иборат гурух Самарқанд ва Бухоро вилоятларига туристик саёҳатларни амалга оширди. Шунингдек, тиббий педагогика факультети 101 гурух талабалари гурух мураббийси Миррахимова Гульбахор Шухратовна билан биргаликда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Зангиота” зиёратгоҳига ташрифлар уюштиришди. Талабалар ташрий мобайнида “Зангиота” тарихий мажмуасида мавжуд тарихий обида ва маданий-маънавий мерос билан яқиндан танишдилар.
Кейинги вақтларда академиянинг профессор-ўқитувчилари оилавий жамоа бўлиб ҳам ташрифлар уюштирмоқда. Мисол тариқасида “Хирургик касалликлар” кафедраси доценти А.Э.Рустамов ўз оила аъзолари билан Нукус шахрида жойлашган И.В.Савицкий номидаги музейга ташриф буюриб, у ердаги тасвирий санъат намуналари, Корақолпоқ тарихий ёдгорликлари, археологик топилмалари ва Қорақалпоқ миллий тасвирий санъат намуналари билан яқиндан танишган бўлсалар, “Эпидемология” кафедраси профессори О.М.Миртазоев ўз омиласи билан Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюрди.
Мазкур ташрифлар нафақат талабларда балки, профессор-ўқитувчиларда ҳам катта тааассуротлар қолдирмоқда. Ташрифлар натижасида талабалар мамлакатмизда мавжуд тарихий обидалар ва маданий мерос билан танишиш билан бирга ўз тенгдошларига ҳам мамлакатимизнинг диққатга молик жойларига ташриф буюришлари фойдадан ҳоли бўлмаслигини айтишмоқда.
Маънавият ва маърифат бўлими