ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА “СУМАЛАК САЙЛИ”

Тошкент тиббиёт академиясида
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан
факультетлараро “Сумалак сайли” ташкиллаштирилди.

   Баҳор фасли кириб келиши билан ўзбек халқи баҳорий миллий таомлар тайёрлаб бир-бирларига улашишни бошлайди. Бу бежисга эмас. Бу фаслда табиат янгиланади. Кўклам чоғи табиат инъом этган неъматлардан тайёрланадиган баҳорий таомлар инсон танасига қувват бўлади, кучига куч қўшиб, кайфиятини кўтаради.

Наврўз байрами арафасида ташкил этиладиган “Сумалак сайллари” ўзбек халқининг энг улуғ азалий удумларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил  28 февралдаги “Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида”ги 198-сон буйруғида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ва кўнгилли ўтказиш, уларнинг маънавий ва маданий савиясини ошириш, санъатга бўлган иштиёқи ва қизиқишларини юксалтириш, шунингдек, миллий қадриятларимизни ўргатиш, уларга бўлган меҳр-муҳаббатни сингдириш мақсадида Академия миқёсида факультетлараро “Сумалак сайли” ташкил қилинди. Сайлда барча факультетларга қарашли талабалар турар жойлари ҳовлиларида дошқозонларда сумалаклар қайнатиб, Наврўз дастурхонлари тузалди. Сумалак атрофида талабалар томонидан ижро этилган миллий куй-қўшиқлар, айтишувлар, лапарлар сайлга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Маънавият ва маърифат

бўлими услубчиси Э.Шукурова


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan