Ҳурматли абитуриентлар ва ота-оналар!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилнинг 3 апрель «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 261-сон қарори имзоланди. Ушбу қарор ижроси юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилнинг 3 апрелдаги 261-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида»ги 310-сонли буйруғи чиқди. Ушбу ҳужжатларда олий таълим муассалаларига ўқишга қабул қилиш тартибларини янада такомиллаштиришга оид маълумотлар келтирилган. Батафсил маълумотни PDF кўринишида юклаб олиб танишишингиз мумкин.